Видео: Оливье Жирудан “чаён зарбаси”

Англия чемпионати 19-турида “Арсенал” ва “Кристал Пэлас” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришмоқда.

Ўйиннинг 17-дақиқасида “тўпчилар” ҳужумчиси Оливье Жиру чиройли тарзда – чаён услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Қуйида ушбу видеони томоша қилинг.

Айни вақтда ўйиннинг 75-дақиқаси давом этмоқда ва “Арсенал” 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

Бир неча кун аввал "МЮ" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян шунга ўхшаш зарба билан гол урганди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!