Виктория Азаренко Лаура Зигемундга қарши чора топа олмади
Мельбурн шаҳрида ўтаётган Австралия очиқ чемпионатида кутилган натижалар биринчи даврадаёқ содир бўлмоқда.
Мусобақанинг илк босқичида беларуслик Виктория Азаренко германиялик Лаура Зигемундга 7:6, 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа "Australian Open" мусобақасининг иккинчи даврасига чиққан Зигемунд энди тайванлик Се Су-Вейга қарши кортга чиқади.
Фикрлар