Вилья ва Иньеста яна битта жамоада тўп суришлари мумкин

АҚШнинг "Нью-Йорк Сити" клуби форварди Давид Вилья Япониянинг "Виссел Кобе" клуби билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 36 ёшли испаниялик футболчи кунчиқар юрт вакиллари билан оғзаки келишувга эришган. Таъкидлаш керакки, ушбу жамоада Вильянинг собиқ жамоадоши Андрес Иньеста ҳам тўп суради.

Маълумот учун, Вилья ва Иньеста ўз вақтида “Барселона” клуби ҳамда Испания терма жамоасида бирга тўп суришган.

Эслатиб ўтамиз, Давид Вильянинг "Нью-Йорк Сити" билан амалдаги шартномаси январда ўз ниҳоясига етади. Бундан аввалроқ унга “Реал” Мадриддан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!