"Вильярреал" жорий мавсумда иккинчи марта бош мураббийни истеъфога чиқарди
Испаниянинг "Вильярреал" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Луис Гарсия Пласани истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Бунга жамоанинг қайд этаётган қониқарсиз натижалари сабаб сифатида келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли Пласа "Вильярреал"ни ўтган йилнинг 10 декабрида қабул қилиб олган эди. У бу лавозимда Хавьер Кальехонинг ўрнини эгаллаган эди. “Сариқ сув ости кемаси” айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар