Возняцки – Квитова қарама-қаршилигида даниялик теннис маликаси устун келди

Сингапурда теннис бўйича аёллар ўртасида йилнинг якуний мусобақаси бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. Бироз аввал бу кун доирасидан ўрин олган биринчи учрашув ўз якунига етди. 

"Оқ гуруҳ"дан ўрин олган Каролин Возянци ва Петра Квитова баҳс якунда даниялик теннис устасининг ғалабаси билан якунланди. 3 сет давом этган учрашув 7:5, 3:6 ва 6:2 ҳисобларида устун келди. Шу тариқа Возняцки мусобақадаги биринчи ғалабасини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, биринчи тур доирасида ҳар икки тенинсчи ҳам мағлуб бўлган эди. 

Ана энди кортга украиналик Элина Свитолина ва чехиялик Катерина Плишкова чиқиб келишади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!