WBC камари соҳиби Уайлдерга рақиб топилди

Америкалик боксчи Доминик Бризил супер оғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Деонтей Уайлдернинг навбатдаги жангига асосий номзод бўлиб турибди, дея хабар беради Boxing News 24 нашри.

brizil

Манбада ёзилишича, жанг 2018 йилда бўлиб ўтади. Энтони Жошуа ва Уайлдер ўртасидаги қарама-қаршилик ҳозирча 2019 йил 13 апрелига режалаштирилган, бироқ Уайлдер бир йил давомида рингга чиқмаса, WBC камаридан маҳрум қилиниши мумкин ва Энтони Жошуага қарши қилиш имкониятини йўқотади.

Шунингдек, Уайлдер учун яна бир рақиб рейтингда учинчи рақамли боксчи Александр Поветкин эди, аммо россиялик спортчи галдаги жангини Энтони Жошуага қарши ўтказади ва у яқин вақт ичида Уайлдер билан учрашмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!