WBSS чорак финал баҳслари якунланди
Ads

АҚШнинг Чикаго шаҳрида Бутун жаҳон бокс суперсерияси (WBSS) турнири чорак финал учрашувлари ўз якунига етди.

Польшалик Кшиштоф Гловацки россиялик Максим Власовни ҳакамлар қарорига (118-110, 117-110, 115-112) кўра мағлуб этиб WBO вақтинчалик чемпионига айланди. Шу қатори, Влассов профессионал боксда 45 учрашувда иштирок этиб 3 мағлубиятга учраган.

Айтиб ўтиш жоизки, Гловацки ярим финалда латвиялик Майрис Бриедисга қарши рингга кўтарилади.