Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Хаби Алонсо 2010/11 йилги мавсумда "Барселона"га қарши баҳсда учралган 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг жамоада кўп нарса ўзгарганлигини айтиб ўтди.

"Ўша машхур ўйиндан сўнг, бизда кўп нарса ўзгарган эди. Ўша вақтлари биз "Барселона"га муносиб қаршилик кўрсата оладиган даражада эмас эдик. Бироқ келгуси мавсумдаёқ биз уларга ўз кучимизни кўрсатиб қўйган эдик.

Биз нафақат "Барселона", балки, бошқа жамоалар билан ҳам ҳисоблаша олдик. 2011 йил сўнггида эса 4 та пас билан бутун ўйин тақдирини ҳал этишни ўрганиб олган эдик", - деб Алонсонинг сўзларини келтириб ўтди Маrcа нашри.

Маълумот учун, ўша вақтларда мадридликларни Жозе Моуриньо бошқарар ва 2012 йил узоқ кутилган 32-чемпионлик қўлга киритилган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98