Халқаро олимпия кунига бағишланди

23 июнь – Халқаро олимпия кунига бағишлаб Андижон вилоятининг Хўжаобод туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақаларда жами 132 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Иштирокчилар спортнинг футбол, мини футбол (қизлар), оғир атлетика, шахмат, стол тенниси ва бадиий гимнастика турлари бўйича кураш олиб боришди.

Мусобақа якунида БЎСМ томонидан ғолиб ва совриндорлар фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!