Хамес 2019 йили “Реал”га қайтиши мумкин

Айни вақтда ижара асосида “Бавария”да тўп сураётган, трансфер ҳуқуқи “Реал”га тегишли Хамес Родригес Мадрид клубига қайтиши кутилмоқда.

Колумбиялик футболчининг ижара муддати 2019 йил ёзида якунига етади. Аммо “Бавария” футболчини сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга. “Бавария” жорий мавсум якунида 42 миллион евро эвазига харид қилиши мумкин.

Маълумот учун, Хамес Родригеснинг “Реал Мадрид” билан амалдаги келишуви 2021 йилгача мўлжалланган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!