Хесе яна Испанияга қайтмоқда

ПСЖ вингери Хесе Родригес фаолиятини "Бетис"да давом эттиришга яқин турибди.

Marca нашрининг ёзишича севильяликлар 25 ёшли “Реал” тарбияланувчиси билан деярли келишувга эришишган. Қайд этиш лозимки, Хесени  "Бетис"да шахсан жамоа бош мураббийи Кике Сетьен кўришни хоҳламоқда. Боиси, Хесе "Лас Пальмас"да айнан мана шу мураббий қўл остида тўп сурган.

Маълумот учун, парижликлар Хесени 2016 йил “Реал”дан 25 млн еврога сотиб олган эди. У жорий мавсум ПСЖ сафида бор йўғи 1та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!