Хиддинк “Лестер”ни бошқариши мумкинлигини инкор этмаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Челси” клуби собиқ бош мураббийи Гусс Хиддинк ҳали “Лестер” раҳбарияти билан келишувга эришмагани, аммо, тез орада “тулкилар” бошқарувини ўз қўлига олиши мумкинлигини инкор этмади.

Аввалроқ бир қатор ОАВлар “Лестер” раҳбарияти Хиддинк билан мавсум сўнггигача шартнома имзолаши ҳақида хабар тарқатган эди. Бироқ, кейинчалик маълум бўлишича голландиялик мутахассис бу қадар қисқа муддатли шартнома имзолашга рози бўлмаяпти. Айни дамда “тулкилар” Хиддинк ўз қарорини ўзгартиришига умид қилишмоқда.

“Раньерининг истеъфосидан сўнг “Лестер” жуда яхши ўйнаяпти. Мен ҳали улар билан шартнома имзолаганим йўқ. Аммо, футболни севишим бу қароримни ўзгартириши мумкин”, - дейди Хиддинк De Telegraaf нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!