Хитой. "Шанхай СИПГ" Маскерано тўп сурадиган клуб билан дуранг ўйнади

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган "Шанхай СИПГ" клуби сафарда "Хэбэй Чайна Форчун" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

"Лангфанг" стадионида кечган беллашувда кучлар тенг келди - 1:1. Аҳмедов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. 

Маълумот учун, "Хэбэй Чайна" сафида Эсьекел Лавесси ва Хавьер Маскерано каби юлдуз футболчилар тўп сурадилар ва бугунги учрашувда ҳам улар 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!