
"Эсхата" бош мураббийи: "ОЧЛда "Андижон" жамоасига мухлислик қиламиз"
“Андижон” – “Эсхата” (4:2) беллашувидан сўнг “Андижон” матбуот хизмати рақиб жамоа бош мураббийи Шуҳрат Умаровдан ўйин ҳақидаги фикрларини сўради.
“Бизнинг ҳам йиғиндаги биринчи ўйинимиз бўлди. Ўйин яхши ўтди. “Андижон” ажойиб жамоа. Кейинги ўйинларида омад тилайман, айниқса, Осиё Чемпионлар лигаси 2 турнирида. Гуруҳ баҳсларида қатнашади ва жамоага мухлислик қиламиз. Сабаби қўшнилармиз. Шунингдек, бош мураббий Максим Шацкихни ҳам ишларига омад тилайман.
Қизиқарли ўйин бўлиб ўтди. Жамоамиз йиғинда бир қатор ёшлар ҳам бор. Уларни йиғинда синаб кўрмоқдамиз. Учрашув давомида иккита вазиятда гол ура олмадик, рақиб эса имкониятларидан фойдаланди. Яна ишлашда давом этамиз, жамоангизга омад тилайман”, - дейди “Эсхата” бош мураббийи.
Фикрлар