Хитой. "Шанхай СИПГ" етакчиликни сақлаб қолди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган "Шанхай СИПГ" клуби сафарда "Цзянсу Сайнти" жамоаси билан куч синашди.

"Нанкин олимпия" стадионида кечган беллашувда ҳисоб очилмади - 0:0. Аҳмедов майдонда 90 дақиқа тўп сурди.

Бугунги натижадан сўнг Витор Перейра бошқарувидаги жамоа жамғарган очколар сони 59 тага етди ва клуб турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!