Хитой термасининг Параосиё ўйинларидаги олтин медаллари 100 тага етди

Айни пайтда Индонезия пойтахтида навбатдаги Параосиё ўйинлари қизғин давом этмоқда. Бундай мусобақада терма жамоалар ўртасида медаллар жамғариш бўйича ҳам ўзига яраша рақобат юзага келган. 

Худди Осиё ўйинларида бўлгани каби бу мусобақада ҳам Хитой терма жамоасининг пешқадамлиги давом этмоқда. Шу нуқтага келиб, ушбу терма жамоанинг қўлга киритган олтин медаллари сони 100 тага етди. Шунингдек, улар ҳисобида 47 та кумуш ва 39 та бронза медаллари ҳам мавжуд. Ўзбекистон терма жамоаси эса бу борада 25 та олтин, 11 та кумуш ва 10 та бронза медаллари билан умумжамоа бўйича тўртинчи поғонада турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!