Хоакин Месси ва Рамосни ортда қолдириб, рекорд ўрнатди

Севильянинг "Бетис" клуби вингери Хоакин Санчес Ла Лига доирасида кетма-кет мавсумларда гол уриш бўйича рекордни янгилади.

Ўтган тур “Севилья”га қарши ўтган шаҳар дербисида 37 ёшли футболчи рақиб дарвозасини ишғол этди. Айтиш лозимки, бу Санчеснинг Испания чемпионатида кетма-кет 16-мавсумда урган голи бўлди.

Эътиборлиси, у бу борада Лионель Месси ("Барселона") ва Серхио Рамосларни ("Реал") ортда қолдирди. Юқоридаги икки футболчи ҳисобида ушбу кўрсатгич 15та ўйинни ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!