Хорхе Лоренсо рақибларидан бир сонияда ўзиб кетди

Австриянинг Шпильберг шаҳридаги "Ред Булл Ринг" аренасида "MotoGP" бўйича Гран-при пойгалари ўтказилди.
 
Унда «Дукати» жамоаси аъзоси Хорхе Лоренсо 28 айлана бўйича маррани биринчи бўлиб босиб ўтди. Ундан +0,130 сония ортда қолган «Хонда» шарафини ҳимоя қилган Марк Маркес финиш чизиғига иккинчи бўлиб етиб келди.
 
«Дукати»нинг яна бир аъзоси Андреа Довициозо эса пойгани учинчи бўлиб якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!