"Хотира-79" Про-лигадан четлаштирилади. Нега?

ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида "Хотира-79" жамоаси Про-лига мусобақадан четлаштирилиш арафасида турганини маълум қилди. 

- Профессионал футбол лигаси Уйчи туманининг "Хотира-79" клубини Про-Лига ўйинларидан четлаштириш арафасида турибди. Клуб зиммасида қарздорлик мавжуд.

Айни вақтда жамоа раҳбарияти бор пулини ПФЛга олиб келиб топшириши ҳам тўғри иш эмас. Чунки ташкилот учун нафақат ўзининг бадал пуллари, балки клуб футболчиларининг, мураббийларининг ойлик-маошлари масаласи ҳам муҳимдир.

Италияда жамоалар ҳаммасини болалар футболидан бошлайди. 10 йиллар ишлаган мактабнинг катта жамоада ўйнаб кетиши мумкин бўлган тарбияланувчилари бўлади. Кейин С серия, Б серияларда йиллар давомида жамоалар пишади.

Бизда эса тескариси, футболни тушунган одам борки, катта футбол ташкил қилмоқчи бўлади. Ваҳоланки бунинг залвори оғир, бунинг чиқимлари анча катта. "Хотира-79" фидойилари футболни севишса, болалар футболига ёрдам беришсин. База қуришсин, стадион қуришсин, футбол мактабини вужудга келтиришсин, кейингина Про-Лига ҳақида ўйлашсин.

Умуман олганда бундай клублар бизда кўп. Уларга келаси мавсум формати янгиланган 2-лигани таклиф этамиз. Про-Лигада эса қўйиб берса Суперлигада давом эта оладиган клубларгина қолгани яхши: 6 та бўлса — 6 та, 8 та бўлса — 8 та. Сифат доим муҳим бўлгани яхши, - дея қайд этган Диёр Имомхўжаев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!