Бугун класико бор ёхуд чемпионлик тақдирини ҳал қилувчи баҳс ҳақида!

  • 13 сентябрь, 12:13
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигасида 21-тур беллашувлари давом этмоқда. Ҳозиргача 4 та баҳс ўтказиб бўлинди. Бугун эса яна иккита ўйин режадан ўрин олган. Биринчи бўлиб, "Қўқон-1912" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилса, бошқа бир Фарғона клуби - "Нефтчи" "Пахтакор"га қарши "оловли тўқнашув"да қатнашади. Қуйида шулар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Tecno

"Қўқон-1912" - "Қизилқум"

Қўқонликлар охирги баҳсларда бир ўзига келгандек эди. Бироқ сўнгги турда рақобатчиси "Бухоро"га мағлуб бўлиши яна иккиланишларга сабаб бўлди. Баҳром Ҳайдаров шогирдлари жадвалда хавфли зонада жойлашган. Қўлга киритиладиган уч очко эвазига жамоа бир неча поғона юқорилаши эҳтимоли юқори. Шу сабабдан "шунқорлар" уйида ўтадиган учрашувда ғалаба учун борини беради.

"Қизилқум"да ишлар анча жойига тушди. Кўп эҳтимол бунга мураббий алмашинуви ҳам сабаб бўлса ажаб эмас. Клуб Суперлигада 9 та ўйиндан буён мағлубият нималигини билмаяпти. Акмал Рустамов жамоага бош мураббий этиб тайинланганидан буён клуб умумий 10 та учрашув ўтказди. Фақатгина, Ўзбекистон кубогида "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни енга олди, холос. Қолган баҳсларда 6 тасида дуранг, 3 тасида эса ғалаба қайд этилди. Аниқки, "кончилар" ҳам серияни узоқроқ давом этишини исташади. Ҳар бир эришиладиган очко уларни "пулка"дан йироқлашишига ёрдам беради.

Имкониятлар 

"Қизилқум"нинг охирги натижалари ўйин изига тушиб олгани ҳисобига серия давом этса керак. Аммо, мезбон сифатида "Қўқон-1912"нинг ютқазишга ҳаққи йўқ. Шу боисдан имкониятлар фоизларда 51-49 "Қизилқум" фойдасига.

"Пахтакор" - "Нефтчи" (Ўзбек Классикоси)

Бу жамоалар жадвалда қандай ўринда боришидан қатъи назар уларнинг ўзаро баҳси Ўзбекистондаги энг муҳим ўйинлардан бири ҳисобланади. Аксига олиб, икки клуб ҳам ҳозирда чемпионлик учун курашишга ҳаракат қилмоқда. Бу фактор эса ўйин даражасини янада ошириши аниқ. "Пахтакор"дан терма жамоалар йиғинида  умумий 14 нафар футболчи иштирок этди. Бу "шерлар" учун фойдага ҳам, зарарга ҳам ишлаши мумкин. Яъни, чарчоқ сабаб  футболчиларнинг жисмониятида пасайиш бўлиши мумкин. Ёки, қолган кўп клублардан фарқли равишда "Пахтакор"да тонусдаги футболчилар кўпроқлиги, спорт форма сақланиб қолганлиги асқотиш эҳтимоли ҳам бор. Буни зарар, ё фойдага йўналтира олиш бош мураббий Камолиддин Тожиевга боғлиқ.

Қизиқ бир факт бор экан, "Нефтчи" бу мавсум Суперлигада меҳмондаги беллашувларда ҳали мағлубиятга учрамапти. Суперлигада "Нефтчи" ўзи атиги 2 марта ютқазди. Лекин, айнан биттаси уйда "Пахтакор"дан эканлиги, яна 0-4 ҳисобида эканлиги фарғоналикларда реванш кайфиятини оширади. "Нефтчи"да ҳам терма жамоа йиғинига жалб қилинганлар бор. Аммо, "Пахтакор"дагидек бутун бир таркиб эмас.

Статистика

Ўйинлар: 61 та
Ғалабалар: 29-22
Дуранг: 10 та
Тўплар нисбати: 101-70
Йирик ғалабалар: 6-0, 0-4.

Имкониятлар 

Хулоса ўрнида, сўнгги йиллардаги энг муҳим ва энг интригага бой Ўзбек Классикосини томоша қилаётганимиз учун жамоаларга раҳмат айтишимиз керак. Имкониятларга келсак мутлақ тенглик 50-50.

Яҳёхон Ғаниев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!