Дилшод Комилов майдондан чиқишни истамадими? Қўқон шамоли қанчалик таъсир кўрсатди? "Қизилқум" устози нима деди?

  • 14 сентябрь, 00:28
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 21-турида “Қўқон-1912” - “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди. Унда 2:1 ҳисобида майдон эгаларининг қўли баланд келди. Натижада “Қизилқум”нинг 9 та ўйиндаги мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди. Баҳсдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида қатнашди.

Tecno

- Бу ўйинга яхши тайёргарлик олиб боргандик. Танаффусдан фойдаланиб учта ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Жамоамиз тайёр эди. “Қўқон-1912” жамоасини ўрганиб чиққандик. Ўйлайманки, ушбу учрашувда рақибни ўйинига мослашиб қолдик. Албатта, ўйинни кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз. Футболчиларга раҳмат айтоқчиман. Имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Агар вазиятларни голга айлантирганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди.

- Иккинчи бўлимда Дилшод Комиловни захирага олмоқчи бўлдингиз, аммо у майдондан чиқишни хоҳламади. Жамоада тартиб-интизом йўқми?

- Жамоада Худога шукр ҳаммаси яхши. Барчаси режамиз бўйича кетяпти. Ўйлайманки, у майдонда мени тушунмади. Албатта, буни ўрганиб чиқамиз.

- Қўқон шамоли “Қизилқум”ни ўйинига қанчалик кўрсатди? Қаттиқ шамол эсди. Иккала жамоа қийналди.

- Бундай об-ҳавода “Қўқон-1912” ҳам, биз ҳам ўйнадик. Ҳавони айблаш керак эмас. Имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Айниқса, иккинчи бўлимда голли вазиятларимиз кўпроқ бўлди. Агар урганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Келаси турда “Насаф” билан ўйнаймиз. Қўқонликлар билан учрашувни таҳлил қилиб, бугундан кейинги беллашувга тайёргарликни бошлаймиз.

- Иккинчи бўлимда жамоангиз ҳужумкор ўйнади, вазиятларг эга бўлди. “Қизилқум” 9 та турдан бери мағлубиятга учрамаётганди. Рекордини қайта тиклаш бўйича кўплаб хабарлар чиқди. Бу биринчи таймда футболчиларингизга қанчалик таъсир қилди, деб ўйлайсиз? Чунки жамоа аввалги учрашувларга нисбатан бўш кўринди.

- Футболчиларимнинг ҳаммасига яна бир бор раҳмат айтаман. Улар борини беришди. Айтяпсизку, балки шамол таъсир қилгандир. Бу ўйинни таҳлил қилганимиздан кейин аниқ бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!