Яккакурашчиларимиз “Alash Pride” турнирида иштирок этади

Жорий йилнинг 11-12 май кунлари Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича “Alash Pride” турнири бўлиб ўтади.

Унда уч нафар яккакурашчимиз иштирок этиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

11 май куни “Almaty Arena”даги халқаро профессионал жангларда Аҳлиддин Мирзадавлатов навбатдаги жангини ўтказади. Ҳозирча унинг рақиби номаълум бўлиб турибди.

12 май куни “Royal Plaza” аренасидаги беллашувларда Азамат Нутфуллаев (1-0-0) рингга чиқади. Унга мазкур тўқнашувда мезбон спортчи Константин Мекулов рақиблик қилади. Вакилларимиз иштирокидаги яна бир қарама-қаршиликда Султон Мусаев қозоғистонлик Диёр Нургожай билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!