Янги мавсум кашфиёти фаолиятини қайси клубда давом эттиради?

 Гап марказий ҳимоячилар ҳақида кетганда улар ҳимояни плеймейкерлик билан чамбарчас боғлаган санъатни кутишади. Замонавий тилда айтганда, юқорида тилга олган позиция вакилига «Аякс»нинг ёшлар жамоаси сардори Маттийс Де Лигт намуна бўла олади.

Унинг Чемпионлар Лигаси гуруҳ босиқичидаги биринчи кимсан Мюнхеннинг «Бавария»сига қарши бўлди. Биринчи имтиҳонини нақ Роберт Левандовскидан олган ҳимоячи амстердамликлар учун ўзининг 75-ўйинини ўтказди. Ҳали 20 га ҳам тўлмаган болакайнинг даври ҳали олдинда.

Чекланмаган салоҳиятга эга Де Лигт Голландия термасига илк чақирувини олганидан бери унда юксак салоҳият борлиги бонг урилмоқда. Голланд футболи Яп Стам давридан бери ҳали бунақанги универсал марказий ҳимоячини кўрган эмас.

«Зарғалдоқлар» учун Виргиль Ван Дейк билан мустаҳкам ҳимоя жуфтлигини ҳосил қилган Де Лигт шеригидан ҳам анча маҳоратлироқ ҳимоячи бўлиб етишишини кўпчилик башорат қилмоқда.

Афтидан у «Аякс» билан сўнгги мавсумини ўтказмоқда. Боиси уни ўз сафида кўришни истаётган грандлар сони кун сайин ошиб бормоқда. Қуйида унинг келажаги қайси клубда бўлиши ҳақида таҳлил қиламиз.

Орзу: «Барселона»

Де Лигт «Аякс» ёшлар академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. «Барселона» билан муштарак футбол фалсафасига эгалиги сабабли кўпчилик таҳлилчилар «Камп Ноу» ҳимоячи учун фаолиятини давом эттиришнинг идеал варианти сифатида кўрмоқда. Унинг ўзи ҳам «Барса»ни Испаниядаги севимли жамоаси эканлигини оммавий тарзда эълон қилди.

Ягона масала у бир бош устунга сакрашга тайёрлигида. Ла Лиганинг амалдаги чемпионлари савиясига эътироз йўқ. Аммо Эредивизиянинг камтарона савияси нечоғлик таъсир кўрсатади, буни айтишга ҳали эрта.

Де Лигт Пикенинг ворисими?

Ёш муҳиммас, шунчаки рақам деган иборани қўллаш жуда ўринли бўлади. «Барса» ҳозир бўлмасада, яқин келажакни Пикесиз тасаввур қилишни ўйлаб кўриши керак. Де Лигт эса унинг ўрнини муносиб тўлдириши аниқ.

Унинг таълими ва каталонияликларнинг Круйфф таълимоти бўйича ҳаракатланиши Де Лигтнинг ишларини анча осонлаштириши мумкин.

Ҳақиқат: «Бавария»

«Бавария» Де Лигтнинг имкониятларига шоҳид бўлган илк Европа гранди бўлди. Жером Боатен ёзда «Альянс Арена»ни тарк этишга жуда яқин эди, аммо бир ёки бир неча сабаб туфайли бу иш амалга ошмади.

Де Лигт Чемпионлар Лигасида «Бавария» билан 1-1 ҳисобидаги дурангда жамоасининг муҳим вакили бўлди.

«Бавария»да Боатенгнинг муносиб ўринбосари йўқ. 23 ёшли Никлса Зюле, 29 ёшли Матс Хуммелс Боатенг савиясига чиқа олганича йўқ. Де Лигт узоқ муддатли келажакка ҳақиқий инвестиция бўлади.

Унинг позицион жой танлашдаги маҳорати «Боруссия Дортмунд»нинг собиқ вакилини муносиб тўлдирган бўларди.

Джокер: «Манчестер Юнайтед»

Англияга катта пуллар эвазига йўл оладиган трансферларни назорат қилиш қийин. Сабаби кўпчилик футболчилари учун Премьер Лига оҳанрабодек ўзига тортади.

Де Лигтнинг кўплаб ватандошлари аллақачон Европанинг энг томошабоп биринчилигида жавлон урмоқда. Уни Топ-6 жамоалар зимдан кузатиб бораётгани аниқ.

У Моуриньонинг МЮ сига мосми?

«Тақачилар» сафида ҳозирда уч нафар «Аякс» тарбияланувчилари (Тоби Алдервейрелд, Кристиан Эриксен ва Ян Вертонген) ўзларини нималарга қодирлигини кўрсатишмоқда ва ўтган мавсумда улар Дэвинсон Санчесни ҳам ўз сафига қўшиб олганди. Бироқ у аллақачон «Тоттенхем» ўйинига киришиб кетган. Бироқ МЮ дачи?

Ҳа, уларда марказий ҳимоячилар бўйича танлов кам эмас. Аммо уларни ҳурмат қилган ҳолда айтиш мумкинки, Де Лигт «қизил иблислар» сафини муносиб тарзда кучайтира олади. Эрик Байи билан ҳамкорлик масалан муваффақиятли кечиши мумкин. Бироқ битта муаммо бор. Унинг инглиз клуби сафидаги фаолияти Моуриньо кетгач омадли чиқади. Португалиялик мураббийнинг тактик ишланмалари Де Лигтникига умуман тескари. Хуллас, голландиялик иқтидор эгасини янги мавсумда катта эҳтимол билан юқорида тилга олинган жамоалар сафида кўрсак ажабланмаслик керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!