Япон "самурай"ининг навбатдаги рақиби Новак Жокович

Япониялик Кеи Нишикори ва испаниялик Пабло Карреньо-Буста Мельбурн шаҳрида ўтаётган Австралия очиқ чемпионатида ўзаро рақобатлашди.

Мусобақанинг тўртинчи даврасидан жой олган ушбу ўйинда  Кеи рақибин 6:7, 4:6, 7:6, 6:4, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Нишикори "Australian Open" мусобақасининг чорак финалида сербиялик Новак Жоковичга қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!