Япония терма жамоаси ҳужумчиси АПЛ клубига кўчиб ўтди (ФОТО)

Англиянинг "Ньюкасл" клуби Германиянинг "Майнц" жамоаси форварди Йосинори Мутони ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра “қарғалар” 26 ёшли япониялик футболчининг трансфери учун немис клубига 10,7 миллион евро тўлашган. Мутонинг ўзи эса янги жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

"Ньюкасл" купил игрока сборной Японии

Маълумот учун, Муто “Майнц” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу вақт мобайнида жами 72та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 23та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!