
Йерри Мина "Барселона"да қолмоқчи
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Йерри Мина ўзининг келажаги борасида бир қарорга келди.
Хабарларга қараганда 23 ёшли колумбиялик футболчи раҳбариятнинг уни ижарага бериб юбориш режаси борлигига қарамай, янги мавсумни ҳам "Камп Ноу"да ўтказмоқчи. Мина мавсумлар оралиғидаги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиб, “Барса”нинг ўйин услубига янада мослашиб олишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Мина “Барселона” сафига қишки трансферлар даврида 11,8 млн евро эвазига Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан келиб қўшилган эди. У якунланган мавсум каталонияликлар сафида жами 5та ўйинда майдонга тушган ҳолос.
Фикрлар