Ёш теннисчи Цонгани мухлислари олдида уялтирди
 

 

Франциянинг Монпелье шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасидаги халқаро турнирнинг ярим финал учрашувлари ўтказилди.

Мукофот жамғармаси 518650 АҚШ доллари бўлган мусобақада иккинч рақамда сараланган Жо-Вильфрид Цонга германиялик ёш теннисчи Александр Зверев билан куч синашди. Гарчи мезбонлар ўз теннисчисининг ғалабасини кутган бўлса-да, ўйин Зверевнинг 6:7, 6:2, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи ярим финалда икки француз теннисчиси ўзаро тўқнаш келди ва учинчи рақамда сараланган Ришар Гаске рақиби Бенуа Пэрдан 6:2, 6:2 ҳисобида устун келди.

Шу тариқа финалда Ришар Гаске — Александр Зверев баҳси бўлади.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар