Йоханнес Бё пойгада ҳам, шахсий ҳисобда ҳам, биринчи

Словениянинг Поклюка шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг биринчи босқичи якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида эркаклар ўртасида таъқиб пойгалари ўтказилди.

12,5 километр масофага ўтган пойгада норвегиялик Йоханнес Бё маррага 30 дақиқа 20.4 сонияда биринчи бўлиб етиб келди.

Шунингдек, франциялик Кентен Фийон Майе баҳсни иккинчи бўлиб якунлаган бўлса, россиялик Александр Логинов учинчи бўлиб пойгани тугантди.

Жаҳон кубогининг биринчи босқичидан сўнг умумҳисобда Й.Бё 156 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Энди мусобақанинг иккинчи босқичи 13 декабрь куни Австриянинг Хохфильцен шаҳрида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!