“Бавария” жамоаси бош мураббийи Юпп Хайнкес клуб ярим ҳимоячиси Артуро Видаль яхши томонга ўзгара бошлаганини маълум қилди.

“Икки ёки икки ярим ҳафта аввал Артуро Видаль билан узоқ вақт мулоқот қилдим ва унинг жисмоний ҳолатидан норози эканимни айтдим. Агар у ўйнашни истаса, ўзгариши лозимлигини маълум қилгандим.  Ўшандан кейин у бошқача тарзда шуғуллана бошлади. Бу ҳафта у машғулотларда яхши ҳаракат қилди.

Видаль нималарга қодир эканини “Байер”даги даврларимиздан буён яхши биламан. “Аугсбург” билан ўйинда у худди Леверкузенда ўйнагандек ҳаракат қилди. Ўшанда у кўп голлар уриб, майдонда фаолроқ ҳаракат қиларди. Айнан шу нарсани ундан кутаман”, – деди Юпп Хайнкес.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98