
“Ювентус” “Барселона”га қарши баҳс олдидан асосий футболчисидан айрилди
Италиянинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини жароҳати боис, жамоасининг яқин икки ўйинини ўтказиб юбориши мумкин.
33 ёшли футболчи жароҳати боис, Италия термаси қароргоҳини тарк этди.
“Ювентус” расмий сайтида берилган хабарга кўра, тиббий текширув жароҳат жиддий эмаслигини кўрсатмоқда. Бироқ чуқур тиббий текширувдан ўтиш бир неча кунни талаб этади.
Шу боис, Кьеллини Италия А Серияси 3-тури доирасида “Кьево” ва ЕЧЛ 1-турида “Барселона”га қарши кечадиган баҳсда тушиши сўроқ остида қолмоқда.
Фикрлар