"Ювентус" Эмре Жаннинг трансферини қачон расман эълон қилади?

  • 12 май, 2018, 15:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсум якунлангач эркин агентга айланадиган “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Эмре Жан тез орада “Ювентус” аъзосига айланади.

Tecno

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли германиялик футболчи “Реал”га қарши ЕЧЛ финалидан сўнг 27 май куни туринликлар билан шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” Жанга 5 йиллик шартнома ва йилига 6 млн евро маош таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум АПЛда жами 26та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!