
Зўр-ку! “Рома” Шомуродовга қанча нарх белгилади?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг клублар миқёсидаги фаолиятида яна ўзгариш қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мавсумнинг иккинчи ярмини юқори даражада ўтказган ўзбекистонлик легионерга Италиядан ташқаридан жиддий чорловлар бўлмоқда. Шомуродовга биринчи бўлиб, АҚШ клублари эътибор қаратгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Кейинчалик бу гап-сўзлар тинди. Ҳозир Элдорга Туркия ва Франциядан юборилган таклифлар қизғин муҳокамалар марказида бўлиб турибди.
Гап шундаки, “Рома” клуби УЕФАнинг молиявий фэйр-плей талабларини бузмаслиги учун тез кунларда жамоага камида 10 миллион евро кирим қилиши керак. Зарур маблағни тез топишнинг энг мақбул йўли ўйинчи сотишдан иборат.
“Рома” футболчилари орасида Элдорнинг бозори чаққон. Туркия суперлигаси вакили “Башакшеҳир” 29 ёшли форвардни олиш мақсадида римликларга расмий таклиф ҳам юборди. Италия манбалари турклар аввалига 7 миллион евро атрофида бадал пули тўлаш масаласини ўртага ташлаган.
Орада Шомуродов учун Франциянинг “Ренн” клуби қўшилганидан кейин турклар ўз таклифига яна бир миллион қўшди.
“Рома” фаолиятини ёритаётган манбалар Элдор атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда ва сўнгги маълумотларни мухлислар эътиборига ҳавола қиляпти.
- Охирги ҳафтада Элдор Шомуродовнинг келажагини Туркия билан боғланаётган эди. Чунки “Башакшеҳир” жамоаси “Рома”дан ҳужумчининг ҳуқуқини сотиб олиш бўйича таклиф юборган. Бироқ Франция клуби “Ренн” томонидан ҳам трансфер бўйича аниқ ҳаракатлар бошланди.
Нуфузли манбалар, хусусан, Gazzetta dello Sport Шомуродов “Рома”га зарур бўлган 10 миллион еврони ҳазнага тушишини кафолатловчи асосий номзод эканини таъкидламоқда. Шу орқали клую УЕФА олдидаги масаласини ёпиш имконига эга бўлади.
“Рома”нинг янги спорт директори Федерико Массаранинг собиқ клуби “Ренн” яқинда Энцо Ле Фени римликлардан трансфер қилган эди. Энди улар навбатдаги трансфер бўйича ҳам аниқ таклиф билан чиқди.
Рим клуби мутасаддилари ўзбек ҳужумчисини 10 миллион еврога баҳоламоқда. Агар вазият тақозо этса, улар бу талабини бироз пасайтириши мумкин. Шунда Элдор Шомуродов трансферлар бозорини очиб берадиган калит вазифасини бажаради, - деб ёзди siamolaroma.it сайти.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Европанинг энг кучли беш чемпионатидан бири ҳисобланган А Сериядаги фаолиятини 2020 йили октябрдан бошлаган. Датслабки мавсумида Италиянинг энг қадимий жамоаси “Женоа” шарафини ҳимоя қилган легионеримиз кейин “Рома”га кўчиб ўтган.ю орада бир ярим мавсум “Специя” ва “Кальяри”да ижарада ўйнайди.
Якунланган мавсум охирида Элдор Шомуродов “Рома” билан амалдаги шартномасини 2027 йилнинг ярмигача узайтирди. Transfermark портали экспертлари Элдор Шомуродовнинг суммаси бир миллион еврога кўтарди ва ҳозир ҳамюртимизнинг трансфер нархи беш миллион еврони ташкил қилмоқда.
Ҳусановнинг узоқ кутилган ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусанов бир соатда жаҳон футболи тарихига кирди
Ҳусанов ўрнига “Жумавой”!
Шомуродов кучайиб кетди...
“Топ-5” ёки Туркия: Шомуродов қайси жамоани танлагани маъқул?
Роналду Машариповга: Нима, сен Мессининг мухлисимисан?!
Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!
Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!
Фикрлар