“Ювентус” Кьеллинини номаълум муддатга йўқотди

CHERY AUTO

Кеча Италия А Сериясининг навбатдаги 24-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мусобақа пешқадами “Ювентус” бу турда “Кальяри” майдонига сафар қилди.

Tecno

Таъкидлаш керакки Массимилиано Аллегри жамоаси бутун ўйин давомида рақиб дарвозаси томон бор йўғи 3 маротаба аниқ зарба беришга эришди. Шуларнинг иккитасини Гонсало Игуаин йўллаган эди. Қизиғи шундаки, аргентиналик форварднинг йўллаган ҳар иккала зарбаси гол билан якунланди ва бу якукнда туринликларга ғалаба тақдим этди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида туринликларнинг тажрибали ҳимоячиси Жоржо Кьеллини кутилмаганда жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига майдонга Даниэле Ругани туширилди.

Ҳозирча Кьеллинининг аниқ қанча муддатга сафдан чиққани ҳақида маълумотлар йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!