“Ювентус” "Порту" ярим ҳимоячиси билан шартнома тузмоқчи

“Ювентус” клуби Мексика терма жамоаси ва “Порту” ярим ҳимоячиси Эктор Эррерани ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

28 ёшли футболчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунига етади. Ҳозирда уни узайтириш бўйича музокаралар кетмоқда, аммо қишда Эррера бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

“Ювентус” футболчи билан қишда дастлабки келишувларни амалга ошириб, ёзда уни сафига қўшиб олишга тайёр.

Мексикалик футболчига шунингдек, “Рома”, “Милан” ва “Арсенал” жамоалари ҳам қизиқиш билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!