Зангиота туманида бокс бўйича "Ҳоким кубоги" бошланди

  • 3 август, 2018, 17:41
  • 0
  • Бокс

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида бокс бўйича ёшлар ўртасида "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси ва Тошкент вилоятининг ҳокимияти томонидан ташкил этилган мусобақада юздар ортиқ ёш спортчи ўзаро ғолиблик учун рақобатлашмоқда.

6 август кунига қадар ўтадиган мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудидан келган боксчилар билан биргаликда Россия, Қозоғистон, Малайзия, Тожикистон ва қирғизистондан келган ёш чарм қўлқоп усталари ҳам ишитор этмоқда.

photo_2018-08-03_17-34-26

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!