Зиданнинг "Реал"дан кетишига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

Испаниянинг El Mundo Deportivo нашри франциялик мутахассис Зинедин Зиданнинг "Реал"дан кетиши билан боғлиқ янги маълумотни ошкор қилди.

Унга кўра 46 ёшли мутахассис агар бу сафар ҳам Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, ўзига ўзи "Сантьяго Бернабеу"дан кетишга ваъда берган.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, агар “Реал” бордию Киевдаги финалда “Ливерпул”га имкониятни бой берганида Зидан яна “қиролли клуби”даги фаолиятини давом эттираётган бўлар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!