Зилола Раҳматова Фаластин – Малдив учрашувида ишлайди
Аввалроқ, ҳамюртимиз Эдита Миробидова Таиландда бўлиб ўтаётган Олимпиада - 2020 мусобақаси саралашининг биринчи босқич учрашувларини бошқариш учун таклиф этилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Яна бир ўзбекистонлик ҳакам – Зилола Раҳматова Фаластинда ўтадиган Олимпиада-2020 мусобақаси саралаш баҳсларида фаолият олиб бормоқда. Бугун Зилола Раҳматова “D” гуруҳи доирасидан ўрин олган Фаластин – Малдив ороллари учрашувида бош ҳакамга ёрдам беради.
Таъкидлаш жоизки, Зилола Раҳматова олдинроқ 1:1 ҳисобида якунланган Индонезия – Фаластин учрашувида ишлаган эди.
Фикрлар