А Про-лига 8 иштирокчисидан 7 тасининг номи маълум
Ads

Биласиз, Профессионал футбол лигаси А ва B Про-лигаларида тўп сурадиган жамоаларни саралаб олаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Даставвал қайд этилганидек, “Машъал”, “Хоразм”, “Нефтчи”, “Истиқлол” ва “Шўртан” клублари А Про-лигада иштирок этиш масаласида жиддий иш олиб боришаётган эди. B Про-лигасида иштирок этишни истаётган жамоалар сони эса анча кўпроқ эди.

Бугунга келиб А Про-лига иштирокчилари номи 90 фоизга маълум бўлиб улгурди. А Про-лиганинг 2019 йилги мавсумида 8 та клуб иштирок этади. Уларнинг 7 таси аллақачон маълум – “Машъал”, “Нефтчи”, “Шўртан”, “Истиқлол”, “Шердор”, “Хоразм” ва “Орол”. А Про-лиганинг 8-иштирокчиси эса 17-22 март кунлари бўлиб ўтадиган ПФЛ кубоги мусобақаси ғолиби бўлади. 

B Про-лигаси қатнашчилари номи ҳам яқин вақт ичида аниқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
14/03/2019 11:56
булар айтадиям қайтадиям
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
14/03/2019 11:56
кимдир пул берса яна жамоаларни сонини ошириб қўяди булар. соққачила