Бир очкони қутқариб қолган Ҳусановга экспертлар қандай хулоса берди?
Англия чемпионлиги учун курашаётган “Манчестер Сити” 29-тур учрашувида ўз майдонида “Ноттингем Форест”ни қабул қилиб, қимматли икки очкони йўқотди.
Хосеп Гвардиола шогирдлари Антуан Семеньо ва Родрининг голлари эвазига икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олганига қарамай, “ўрмончилар” дурангга эришди – 2:2. 76-дақиқа ўтказилган иккинчи голдан кейин Хосеп Гвардиола ҳисобни ушлаб қолиш учун майдонга Абдуқодир Ҳусановни туширди.
Нуфузли манба – esteemedkompany.com портали эскпертлари “Манчестер Сити” футболчиларининг учрашувдаги ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.
Жанлуижи Доннарумма — 6/10
“Ноттингем Форест”нинг ҳар икки голида амалда ҳеч нарса қила олмади, аммо қайтарилиши шарт бўлган барча зарбаларни бартараф этди.
Матеуш Нуньеш— 6/10
Нуньеш рақибнинг кучини сарфлатди. У яхши имкониятлар яратди, аммо якуний ҳаракатлари кутилган даражада бўлмади. Ҳимояда ишончли ўйнади, бироқ ажралиб тура олмади.
Рубен Диаш — 7,5/10
Ҳимояда ажойиб ҳаракат қилди ва кўплаб муҳим вазиятларда рақибдан тўпни тортиб олди.
Марк Гехи — 7/10
Диаш каби у ҳам зарур пайтда вазифасини аъло даражада бажарди, гарчи ўта ёрқин ўйин намойиш этмаган бўлса-да.
Райан Айт-Нури — 7,5/10
Айт-Нури ҳужумда жуда яхши ўйнади ва Родрига голли узатма берди. Бироқ рақибнинг биринчи голига тўсқинлик қила олмади. Умумий ҳисобда яхши ўйин кўрсатган Айт-Нури ўрнини Абдуқодир Ҳусановга бўшатиб берди.
Родри — 7,5/10
У жамоасининг руҳиятини кўтариш учун қўлидан келган барчасини қилди, бироқ марказда Эллиот Андерсонга қарши курашда анча қийинчиликка дуч келди. Шунга қарамай, Родри бу баҳсда “Сити”нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди.
Бернарду Силва — 7,5/10
Ҳужумларни якунлаш босқичида жуда фаол бўлди ва “Ноттингем Форест” ҳимоясига доимий таҳдид солиб турди.
Антуан Семеньо — 7,5/10
Биринчи бўлимда ажойиб ўйнади, аммо иккинчи таймда фаоллиги пасайди. Унинг голи жуда чиройли бўлди, лекин танаффусдан кейин ўйинга аввалгидек таъсир кўрсата олмади.
Райан Шерки — 8/10
Биринчи таймдаги Семеньодан ташқари, Шерки “Манчестер Сити”нинг энг хавфли ҳужумкор футболчиси бўлди. Унинг Семеньо голига берган узатмаси аъло даражада эди ва у “Ноттингем Форест” ҳимоясига мунтазам хавф солиб турди.
Фил Фоден— 6/10
Фоден ўйинни яхши бошлади, аммо кейинчалик пасайди. У Андерсонни қўйиб юборди ва бу футболчи “ўрмончилар”нинг иккинчи голини урди. Шундан сўнг Фоден алмаштирилди.
Эрлинг Холанд — 6/10
Ҳоланд ҳужумда жонбозлик билан ҳаракат қилди, аммо ўйин тақдирига жиддий таъсир кўрсата олмади.
Жереми Доку — 6/10
Жамоасига ғалаба голини топишда ёрдам беришга ҳаракат қилди, аммо бу амалга ошмади.
Абдуқодир Ҳусанов — 6/10
Эҳтимол, “Ноттингем Форест”нинг ўткир қарши ҳужумларини тўхтатиш учун Ҳусановни майдонга эртароқ тушириш керак эди. Ўйинга қўшилганидан жуда яхши ўйнади ва очко сақланиб қолинишига ҳисса қўшди.
Савио — 6/10
Захирадан тушган Савиньюнинг ўйини кўпчиликка ёқди. У ғалаба голини уриш учун қаттиқ ҳаракат қилди, аммо сўнгги сониялардаги зарбаси дарвоза чизиғидан қайтарилди.
“Манчестер Сити” чемпионат доирасидаги кейинги учрашувини 14 март куни сафарда “Вест Хэм” жамоаси футболчиларига қарши ўтказади.
Фикрлар