
А Серия. "Аталанта" "Парма" билан дуранг ўйнади. "Рома" ва "Наполи" минимал ҳисобда зафар қучди
Италия А Сериясининг 2-турида "Аталанта" "Парма" билан сафарда куч синашди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Учрашувнинг 79-дақиқасида Марио Пасалич ҳисобни очди. 85-дақиқада Патрик Кутроне ҳисобни тенглаштириб, жамоасига 1 очкони тақдим этди.
"Рома" сафарда "Пиза" билан тўқнаш келди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 55-дақиқада Матиас Суле ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Антонио Конте бошчилигидаги "Наполи" клуби ҳам римликлар каби 1:0 ҳисобида рақибини таслим этди. Бу ўйинда Андре Замбо-Ангисса 90+5-дақиқада "Кальяри" дарвозасини ишғол қилиб, неапол клубига 3 очкони тақдим этди.
Комментарии