А Серия. Бугун "Милан"ни мағлубиятдан "ЙПХ" қутқариб қолди

Ҳозиргина Италия А Сериясининг 29-туридан ўрин олган “Милан” ҳамда “Сампдория” жамоалари баҳси ниҳоясига етди.

“Сан-Сиро”да кечган қизиқарли беллашув 1:1 ҳисоби билан якунланди. Дастлаб, 57-дақиқада Фабио Квальярелла “Сампдория”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганда Йенс Петер Хауге (87') гол уриб, “Милан”нинг жонига оро кирди. 

Ушбу ўйиндан сўнг, “Милан” ўз ҳисобидаги очколарни 60 тага етказди ва ўзи эгаллаб турган 2-поғонани янада мустаҳкамлаб олди. “Сампдория” эса 36 очко билан 10-ўринда қолди.

Ҳозирда "Милан" пешқадам "Интер"дан 5 очко ортда қолмоқда. Аммо "нерадзуррилар" ҳамшаҳаридан 3 та ўйин кам ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!