А Серия. "Интер" ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, иккинчи ўринга чиқиб олди

"Интер" А Сериянинг 25-турида "Лечче"ни ўз майдонида қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 29-дақиқада Мхитарян супер гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Лаутаро Мартинес 53-дақиқада орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.

Шу тариқа, "Интер" 3 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида вақтинчалик 2-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!