А Серия. Моуриньо четлатилган ва Шомуродов ўйнаган учрашувда "Рома" имкониятни бой берди
Италия А Серия 7-тури доирасидаги "Рома" - "Аталанта" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган учрашувда меҳмонлар сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол 35-дақиқада Жоржио Скалвини томонидан киритилди. Қўшимча қиламизки, Рим клуби устози Жозе Моуриньо ўйиннинг 57-дақиқасида қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Шунингдек, легионеримиз Элдор Шомуродов учрашувнинг 79-дақиқасида Тэмми Абрахамнинг ўрнига майдонга тушди.
Фикрлар