А Серия муддатидан аввал якунланса, чемпионлик масаласи нима бўлади?
Италия А Сериясининг жорий мавсуми 20 июндан давом эттирилиши маълум бўлиб улгурган эди. Турнир ташкилотчилари мамлакатдаги вазиятга қараб турли захира вариантларини ишлаб чиқишмоқда.
Football Italia нашри хабарига кўра, агар чемпионат барвақт якунланадиган бўлса, чемпион номи аниқ бўлмайди, шунингдек ҳеч бир клуб қўйи дивизионга тушиб кетмайди.
Таъкидланишича, А Серия клубларининг 16 таси унвон берилмаслиги учун овоз беришган, 4 та клуб эса бетараф бўлган.
Фикрлар