А Серия. "Наполи" ўз майдонида "Лацио"ни йирик ҳисобда таслим қилди

 

Италия А Серияси 24-турида "Наполи" жамоаси ўз майдонида "Лацио" футболчиларини қабул қилди. 

Марказий ўйин мақомида ўтган ушбу беллашувда неаполликлар 3-дақиқада ўз дарвозасидан гол олиб чиқди. Шунга қарамай, якунда римликлар 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. 

"Наполи" навбатдаги ғалабадан кейин турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. 

Наполи – Лацио 4:1 (1:1, 3:0)

Голлар: 0:1 – 3 де Врей, 1:1 – 43 Кальехон, 2:1 – 54, автогол Уоллес, 3:1 – 56 Зелиньски, 4:1 – 73 Мертенс.

Наполи – Рейна, Хюсай, Тонелли, Кулибали, Мариу Руй, Аллан (Рог, 81), Жоржиньо, Гамшик (Зелиньски, 46), Кальехон (Маджо, 85), Мертенс, Инсинье.

Лацио – Стракоша, Уоллес, де Врей, Раду, Марушич, Пароло, Лейва (Нани, 68), Милинкович-Савич, Лулич (Лукаку, 61), Луис Альберто (Кайседо, 61), Иммобиле.

Огоҳлантиришлар: Лейва (43), Милинкович-Савич (45), де Врей (63).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!