А Серия ўйинлари тўхтатилиши мумкин

Италия футбол федерацияси президенти Габриэль Гравин коронавирус эпидемияси сабаб А Серия учрашувлари тўхтатилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

“Агар футболчилардан бири коронавирусни юқтириб олса, чемпионатни тўхтатиш масаласини чиндан ҳам кўриб чиқамиз. Лекин ҳозирда футболчиларни ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўряпмиз.

Биз ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Чунки, ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди.

Ўйинларни мухлисларсиз ўтказиш энг тўғри қарор эмас. Айрим клуб президентлари ўз хатти-ҳаракатлари билан футболимизга зарар етказишяпти”, - дейди Гравин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!