
А Серия. "Рома" "Болонья"ни минимал ҳисобда енгди. "Милан" эса "Кремонезе"га кутилмаганда ютқазиб қўйди
Италия А Сериясининг илк турида Жан Пьеро Гасперини бошчилигидаги "Рома" "Болонья" билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона голни 53-дақиқада Уэсли Франса киритди.
Массимилиано Аллегри бошқарувидаги "Милан" эса мавсумни "Кремонезе"га қарши мағлубият билан бошлади (2:1).
Бу беллашувда дастлаб 28-дақиқада Федерико Баширотто ҳисобни очди. Кейин эса биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчиси ўтиб бораётганда Кристиан Пулишич ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Федерико Бонаццоли гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Комментарии