А Серия. Шомуродов асосий таркибда майдонга тушган ўйинда "Кальяри" йирик ҳисобда мағлуб бўлди

А Сериянинг 7-туридан ўрин олган "Фиорентина" - "Кальяри" баҳси мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Ўйинда Гонсалес ва Нзола биттадан гол урган бўлса, Доссена ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Мазкур баҳсни Шомуродов асосий таркибда бошлаганди. Аммо бош мураббий уни 46-дақиқадаёқ захирага олди. 

Шу тариқа, "Фиорентина" турнир жадвалида 5-ўринга чиқиб олди. "Кальяри" эса 2 очко билан 10-поғонада кетмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!