А Серия. Турнинг марказий учрашувида "Интер"нинг қўли баланд келди
Италия А Сериясининг навбатдаги турида "Интер" клуби сафарда Бергамонинг "Аталанта" жамоаси билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 65-дақиқасида Лаутаро Мартинес миланликларнинг ягона муаллифлик қилди. Аргентиналик форварднинг ушбу голи "Интер"га 3 очкони тақдим этди.
Маълумот ўрнида, "Интер" 16 та баҳсдан сўнг 36 очко тўплаган ҳолда, яна пешқадамга айланиб олди. Иккинчи ўриндаги "Милан" ҳисобида 35, 3-ўриндаги "Наполи"да эса 34 очко мавжуд.



Фикрлар