А Серия. "Ювентус" "Пиза"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Италия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган баҳсда "Ювентус" ўз майдонида "Пиза"ни қабул қилди. Ушбу учрашувда туринликлар ишончли ғалабага эришди — 4:0.
Иккинчи бўлим бошида майдон эгалари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. 54-дақиқада Андреа Камбьязо жамоасини олдинга олиб чиқди. 65-дақиқада Кефрен Тюрам устунликни янада мустаҳкамлади.
Орадан ўн дақиқа ўтиб, 75-дақиқада Кенан Йилдиз "Ювентус"нинг учинчи голига муаллифлик қилди. Учрашувга нуқтани эса 93-дақиқада Жереми Бога қўйди.
Шу тариқа, "Ювентус" 4:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.
Фикрлар